Ўзбекистонда даромади 1 трлн сўмдан ошган тадбиркорлар пайдо бўлди

Жамият

image

Ўзбекистонда 5 мингдан зиёд ишчиси бор, йиллик даромади 1 триллион сўмдан ошган, камида 100 миллиард сўм солиқ тўлаётган 142 нафар “чемпион” тадбиркорлар пайдо бўлди. Бу ҳақда бугун, 20 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича жорий йил якунлари ва 2025 йилга асосий режалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ҳамда етакчи тадбиркорлар билан мулоқотда маълум қилинди.

Билдирилишича, бу корхоналар энг илғор технологиялар ва янгича бошқарувни жорий этган, ўзлари арзон ресурс олиб келяпти, кредит ва солиқни ўз вақтида тўлаяпти, муддати ўтган қарзи йўқ.

“Муҳими, улар ҳар куни янгиликка интилиб, изланишдан тўхтамаяпти. Улар кўп тармоқли корпорацияга айланиб, ёндош соҳалар ривожига ҳам катта ҳисса қўшяпти”, дейилади хабарда.

Президент бошқа салоҳиятли тадбиркорларни ҳам қўллаб-қувватлаб, “чемпион” тадбиркорларни кўпайтириш кераклигини таъкидлаган.

Бундай тадбиркорларга ер ва бинони тўғридан тўғри бериш, давлат корхоналарини ҳам узоқ муддатга бошқарувга топшириш, ҳарбий саноат, дронлар ишлаб чиқариш, IT ва сунъий интеллектни кенг ривожлантиришда улар билан манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш мумкинлиги ҳам қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда ер ёки давлат мулки қўшимча қиймат солиғисиз сотилиши, мобил алоқа учун акциз солиғи (10 фоиз) бекор қилиниши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

тадбиркор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг