Метални қайта ишлаш корхонасида иккита трансформатор ёниб кетди

Жамият

image

Кеча, 26 август куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳри “Тараққиёт” МФЙ С.Алимов кўчаси 20-уйда жойлашган “Wang Da Group” МЧЖга қарашли метални қайта ишлаш корхонаси ҳудудида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ёнғин-қутқарув қисмига соат 22:15 да хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 4 та ёнғин ўчириш бўлинмалари йўналтирилган. Биринчи бўлинмалар чақирилган манзилга етиб борган вақтида корхона ҳудудида жойлашган 2 та “ТМ-35” русумдаги трансформаторлар очиқ аланга билан ёнаётганлиги маълум бўлган. Ёнғин ўчириш бўлинмалари томонидан кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 22:22 да қуршаб олиниб, соат 00:25 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғиндан корхонанинг 740 кв метр майдонда ишлаб чиқариш бинолари сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

17

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг