Металлургия саноатида энг юқори улушга эга вилоятлар маълум қилинди

Local

image

Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларида металлургия саноати корхоналари томонидан 55,2 трлн. сўм қийматга тенг бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 2019 йилнинг январь-сентябрь ойларига нисбатан мазкур тармоқнинг физик ҳажм индекси 103,7 фоизни ташкил этди.

“Металлургия саноати корхоналари томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улуш Навоий вилояти 56,7 фоиз, Тошкент вилояти 36,2 фоиз, ҳамда Тошкент шаҳри 5,6 фоиз ҳиссасига тўғри келди”, дейилади хабарда.

Шунингдек, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 859,4 млн. АҚШ долларлик металлургия саноати маҳсулотлари экспорти амалга оширилган. Бу республика умумий экспорт ҳажмининг 6,9 фоизини ташкил этади.


Rate Count

137

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends