Мессининг янги ойлик маоши очиқланди
Спорт
−
13 Май 1993 1 дақиқа
“Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси MLSдаги ушбу мавсумнинг энг кўп маош олувчи футболчиси бўлди. Бу ҳақда “mlsplayers.org” сайти томонидан эълон қилинган ҳисоботда кўриш мумкин.
Аргентиналик футболчининг 2026 йилги мавсумдаги маоши 28,3 миллион долларни ташкил этади. Иккинчи ўринда Сон Хён Мин (“Лос-Анджелес”) ҳужумчиси бўлиб, унинг даромади 11,1 миллион долларни ташкил этади. Учинчи ўринда эса Родриго Де Пауль (“Интер Майами”) футболчиси жойлашган бўлиб, у жорий мавсумда 9,7 миллион доллар ишлаб топган.
“Ванкувер Уайткэпс” ярим ҳимоячиси Томас Мюллер бу мавсумда тахминан 5,2 миллион доллар маош олган бўлса, “Атланта Юнайтед” футболчиси Алексей Миранчук эса деярли 5,1 миллион доллар даромад қайд этган.
Маълумот учун, Месси 2023 йилдан бери “Интер Майами” сафида ўйнаб келмоқда. У клуб билан MLS мунтазам мавсуми, плей-офф чемпионлиги ҳамда Лига кубогини қўлга киритган. Аргентиналик юлдузнинг Флорида жамоаси билан амалдаги шартномаси 2028 йил охиригача мўлжалланган.
Live
Барчаси