Мессининг собиқ жамоадоши ҳам АҚШ клубига ўтади
Спорт
−
09 Июнь 2023
5580Испаниялик 34 ёшли ярим ҳимоячи Серхио Бускетс АҚШнинг “Интер Майами” клубига ўтади. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.
Манбага кўра, эркин агентга айланган Испаниянинг “Барселона” клуби футболчиси шу вақтга қадар АҚШнинг “Интер Майами”, Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” ва “Ал-Ҳилол” клублари билан музокара олиб борган.
Саудияликлар Бускетсга анча катта шартнома таклиф қилган, бироқ унинг сўнгги қарорга келишига собиқ жамоадоши аргентиналик Лионель Месси айнан “Интер Майами” билан шартнома имзолагани таъсир қилиши мумкин.
Маълумот учун, 30 июнь куни расман эркин агентга айланадиган Серхио Бускетс 2022/2023 мавсумда “Барселона” клуби сафида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та голли узатма муаллифи бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси АҚШнинг “Интер Майами” клуби билан шартнома имзолагани ва клуб раҳбарияти бу учун футболчига нималарни ваъда қилгани ҳақида хабар берилганди.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси