Мессининг отаси “Ал-Ҳилол” билан музокара ўтказмоқда
Спорт
−
13 Январь 2023 8182 1 дақиқа
Аргентина терма жамоаси ва ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессининг отаси Хорхе Месси Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби билан ўғлининг трансфери бўйича музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.
Манбага кўра, Хорхе Месси ҳозир Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда бўлиб турибди. У Риёд клуби билан тахминан 300 миллион евролик шартнома бўйича музокара ўтказмоқда. Аргентина терма жамоаси сардорининг ПСЖ билан шартномаси 2023 йилнинг июнида якунига етади.
Эслатиб ўтамиз, ОАВ анчадан бери Мессининг Саудия Арабистонига олиб келиниши ва Криштиану Роналду билан азалий рақобатни битта лигада давом эттириши ҳақида ёзмоқда, шунингдек, мутасаддилар Роналду ва Мессининг Саудияда бўлиши мамлакатнинг 2030 йилги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиш имкониятини оширади деб ўйламоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь