Мессининг кетиши ПСЖ ижтимоий тармоқларига салбий таъсир қилди

Спорт

image

Аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессининг кетиши туфайли 1,5 миллиондан ортиқ киши ПСЖ ижтимоий тармоқларидаги обунани бекор қилди.

ПСЖ аргентиналик ҳужумчининг кетишини 3 июнь куни “Клермон” билан мавсумнинг сўнгги ўйини (2:3) олдидан эълон қилганди.

Мессининг кетиши эълон қилинишидан бироз аввал ПСЖ Instagram'да 70,4 миллион обуначига эга эди. Ҳозирда саҳифада 68,7 миллион кузатувчи бор.  Шунингдек, ўн минглаб мухлислар Twitter'даги ПСЖ аккаунтидан обунани бекор қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси ПСЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг