Мессининг акаси у “Барселона”га қачон қайтишини айтди

Спорт

image

“Барселона” клуби президенти Жоан Лапорта ҳамда Мессининг отаси ва агенти Хорхе ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Суҳбатда 3 та асосий масала муҳокама қилинган. Бу ҳақда “Sports.ru” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, улар Мессининг “Барселона” сафидаги эҳтимолий келажаги, клубнинг унга тўлайдиган маоши ва, асосан, Лионелнинг акаси Матиас Месси билдирган эътирозлар ҳақида суҳбатлашган. 

Айтиш жоизки, ушбу учрашув улар ўртасидаги юзма-юз ўтган биринчи суҳбат бўлган.

Лионелнинг акаси Матиас Месси вазият юзасидан қуйидаги фикрларни билдирган: 

“Барселона” қўлидаги кўп ютуқлар Месси шарофати билан олинган. “Реал Мадрид”ни ҳамма билади, Мессисиз “Барселона” эса ҳеч нарса эмас. Лео “Барселона”ни танитишдан олдин деярли ҳеч ким бу клубга қизиқмасди. Жамоа Месси туфайли танилди. Ҳозирчи? Ниҳоят унинг ҳоли шу бўлдими?

Бир куни онам менга шундай деган эди: “Улар жамоада Роналдиньога қилган ишини Леога нисбатан ҳам такрорлади. Мухлислар ва жамоадошлари эса уни қўллаб-қувватламади. Улар Лапортани кетишга, Мессини эса қолишга ундаши керак эди. Испанлар – хоин. Улар ўғлимга нисбатан адолатсизлик қилди”.

Мессининг оила аъзолари берган якуний қарорга кўра, Лионел “Барселона” сафига қайтармоқчи эмас. Агар қайтса ҳам, аввало, яхши “тозалаш” ишларини амалга ошириб боради. Улар Лапортани лавозимидан озод қилинишини хоҳламоқда.  

Таъкидлаш жоиз, Лионель Месси ва “Барселона” клубининг амалдаги мураббийи Хави Эрнандес ўртасидаги муносабатлар ёмон эмас. Бунинг тасдиғи ўлароқ, Жаҳон чемпионати олдидан Хави ва Месси биргаликда овқатланганини айтиш мумкин. Яъни, улар ҳали-ҳамон доимий равишда мулоқот қилади.

Маълумот ўрнида, аргентиналик футболчи Лионель Месси 2021 йилда “Барселона” сафини тарк этган эди. 35 ёшли ҳужумчи сўнгги икки мавсумни ПСЖда ўтказди. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Муштарий Ғаниева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг