Месси ЖЧдан сўнг клуб сафида дубль қайд этди
Спорт
−
09:40 583 1 дақиқа
Бугун, 6 август куни “Интер Майами” MLS + MX Лига кубоги доирасида “Атлетико Сан Луис”ни қабул қилди. Учрашувда Жаҳон чемпионатидан кейин Месси илк бор клуб сафида дубль қайд этди.
Ўйин мезбонларнинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Баҳснинг 4-дақиқасида америкалик ярим ҳимоячи Давид Родригес ҳисобни очди. Биринчи бўлимда “Интер Майами” рақиб дарвозасига яна 3 та тўп киритди: Лионель Месси дубль қайд этди, венесуэлалик ярим ҳимоячи Теласко Сеговия ва бразилиялик ҳимоячи Микаэл дос Сантос Силва ҳам биттадан гол урди.
Иккинчи бўлимда меҳмонлар Рафа Льоренте орқали иккинчи голларини киритишди ва учрашув 4:2 ҳисобида якунланди.
Месси 2026 йилги Жаҳон чемпионатидан кейин клуб сафидаги илк голларини урди. Шунингдек, у битта голли узатмани ҳам амалга оширди.
Маълумот учун, бу учрашув ҳар икки жамоа учун ҳам Лига кубогининг жорий мавсумидаги илк учрашув бўлди.
Live
Барчаси