Месси ЖЧ-2026 да қатнашадими?
Спорт
−
03 Февраль 2023 8776 1 дақиқа
ПСЖ ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш-этмаслигига изоҳ берди. Бу ҳақда “Ole” хабар берди.
“Билмайман, мен ҳар доим айтганман, ёшим туфайли қатнашиш жуда қийин бўлиб туюлади. Мен футбол ўйнашни яхши кўраман. Аммо кейинги Жаҳон чемпионатида иштирок этишим вазиятга боғлиқ”, дейди Месси.
Маълумот учун, 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Месси Аргентина терма жамоаси таркибида ЖЧ-2022 ғолибига айланганди. Турнир финалида Аргентина терма жамоаси Франция терма жамоасини пеналтилар сериясида мағлуб этганди.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь