Месси ЕЧЛда ноодатий рекорд ўрнатди
Спорт
−
26 Октябрь 2022
14185Кеча, 25 октябрь куни Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-тур учрашувида парижликлар Исроилнинг “Маккаби” клубини қабул қилди. Ўйинда аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси ажойиб ўйин кўрсатди. У иккита гол уриш баробарида, иккита голга ҳаммуаллифлик қилди. Жамоа 7:2 ҳисобида ғалабага эришди. Бу уларнинг жорий мавсумдаги энг нуфузли клуб мусобақасидаги учинчи ғалабаси.
ПСЖ барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда Мессининг клубдаги 50-учрашувини муносиб нишонлади. Шу билан бирга, Месси рекорд ўрнатди – у 35 ёшу 123 кунлигида Чемпионлар лигаси ўйинида “дубл” қайд этган ва икки марта голли узатмани амалга оширган энг кекса футболчига айланди.
Эслатиб ўтамиз, “Олтин тўп”нинг етти карра соҳиби клуб сафига 2021 йилнинг август ойида келиб қўшилган эди, у аввал фақат “Барселона” клуби сафида тўп сурган.
Муштарий Ғаниева
LiveБарчаси