Месси ва отамни фақат футболни тушунмайдиганлар солиштиради – кичик Марадона

Спорт

image

Аргентиналик афсонавий футболчи Диего Марадонанинг ўғли кичик Марадона ЖЧ-2022 гуруҳ босқичи 1-турида Саудия Арабистонига қарши ўйинда (1:2) Аргентина терма жамоасининг мағлубиятидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Месси ва отамни фақат футболни тушунмайдиганлар солиштиради. Гап икки хил сайёра ҳақида кетяпти, лекин мен Месси бошчилигидаги терма жамоанинг  мағлубиятидан хафа бўлдим. Аргентинанинг Саудия Арабистонига ютқазганига ишониш қийин. Аммо футболда шундай ҳолатлар ҳам бўлади", дейди Марадона Жр.

Қатарда бўлиб ўтаёган ЖЧ-2022 гуруҳ босқичи 1-туридан сўнг Саудия Арабистони 3 очко билан "С" гуруҳи пешқадами бўлиб турибди. Мексика (1) ва Польша (1) жамоалари иккинчи ва учинчи ўринларни бўлишиб турибди. Аргентина терма жамоаси гуруҳда охирги поғонани банд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Messi Maradona

Баҳолаганлар

133

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг