Месси ва Хави ўртасидаги музокараларнинг айрим жиҳатлари очиқланди

Спорт

image

“Барселона” бош мураббийи Хави ва ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси ўртасидаги музокараларнинг айрим тафсилотлари ошкор бўлди. Аргентиналик футболчи Каталония клубига қайтиши бўйича Лапорта билан эмас, балки фақатгина Хавининг ўзи билан музокара ўтказмоқда. Бу ҳақда BBC журналисти Гильем Балаге ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.

“Месси ва Лапорта бу масалада гаплашмаган, аммо “Барселона” мазкур трансферни амалга оширишга тайёрлиги аниқ. Музокараларнинг асосий қаҳрамони Месси билан мунтазам гаплашиб турадиган Хави. Хави аргентиналик футболчини ярим ҳимоя позициясида ўйнатмоқчи, бу Лионельнинг Аргентина терма жамоасидаги позицияси билан ўхшаш. Хави Мессидан фойдаланишнинг турли йўлларини ўйлаб топади”, дейилади BBC журналисти хабарида.

Мессининг Франция клуби билан шартномаси жорий мавсум охирида якунланади. “Transfermarkt” портали ҳужумчининг қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Месси ПСЖ билан янги шартномадан бош тортгани ва “Барселона”га ўтишга қизиқаётгани ҳақида хабар берилганди. Мессининг отаси ва ПСЖ президенти Носир Ал-Хелайфи шартномани узайтириш бўйича келиша олмади.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Хави “Барселона”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг