Месси совға қилган футболка Хитой вакцина компаниясини жонлантириб юборди

Спорт

image
0:00
0:00
download

Хабарингиз бор, жорий йилги “Копа Америка” турнири Колумбия ҳамда Аргентинада ўтиши лозим эди. Бироқ Колумбиядаги сиёсий вазият издан чиққани боис, бу мамлакат мезбон бўлиш мақомидан маҳрум бўлди. Ўтган ой Аргентинада коронавирус тарқалиши билан боғлиқ ҳолатлар жиддийлашиб кетиши ортидан бу мамлакат ҳам чемпионатни қабул қила олмаслиги ойдинлашди.

Бундай вазиятларда катта турнирларни ўзида қабул қилишга одатланган Бразилия дарҳол CONMEBOL’га мезбон бўлиш таклифини жўнатди. Ташкилот эса Бразилия ташаббусини маъқуллаб, мусобақадаги барча футболчилар-у, мураббийлар ҳамда иштирокчилар коронавирусга қарши эмланган бўлишини асосий шарт қилиб қўйди

“The Guardian”  нашрининг ёзишича, мусобақа ташкилотчилари Хитойнинг “Sinovac” компанияси вакциналарини олишда муаммога дуч келган. Гап шундаки, Хитой томони билан вакцина бўйича музокаралар вақтнинг ўта тиғизлиги боис ,“боши берк кўча”га кириб қолган. 

Шундай вазиятда ташкилотчиларга аргентиналик футболчи Лионель Месси ёрдам берган. Лео дастхати туширилган учта футболкани “Sinovac” компанияси раҳбариятига юборади. Бундай туҳфадан ўзгача руҳланган хитойликлар жараённи тезлатишга ва 50 минг дона вакцинани ўз вақтида юборишга ваъда берган.

Камтарлик ҳамда адолат ўрнида Мессининг ўзи бу маълумотни тасдиқламаганини ҳам айтиб ўтиш лозим, аммо у буни инкор ҳам этмаган.

Абдулла Маннонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

146

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг