Месси “сер сариқ карточкали” ҳакам ишидан норози бўлди
Спорт
−
10 Декабрь 2022
4199Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси кеча, 9 декабрь куни бўлиб ўтган Аргентина-Нидерландия чорак финал учрашувини бошқарган бош ҳакам Антонио Матеу Лаоснинг ишидан норози бўлди. Бу ҳақда "TyC Sports" нашри хабар берди.
"Мен ғазабдаман, чунки бу шундай тугамаслиги керак эди. Ҳакамнинг иши ҳақида гапирмоқчи эмасман. Негаки барча ўйин давомида уни қанақа ҳакамлигига гувоҳ бўлди. Мен FIFA’га юзланмоқчиман. Улар бу ҳолатни кўриб чиқиши керак. Ўйлайманки, FIFA юқори стандартларга жавоб бермайдиган бундай ҳакамни қўймаслиги керак эди", дейди 35 ёшли футболчи.
Таъкидлаш жоизки, Аргентина-Нидерландия ўйинида ҳакам Лаос футболчиларга жами 15 та сариқ карточка кўрсатган.
Месси, шунингдек, ҳеч бир жароҳат олиш, ўйинчи алмашиши учун ортиқча вақт кетиши содир бўлмаган ўйинга яна 10 дақиқа қўшиб берилганидан ҳам норозилигини, ҳакамнинг бу қарори рақиб жамоа ҳисобни тенглаштириши учун атай қилинган деган гумонда эканлигини айтиб ўтди.
Маълумот ўрнида, Аргентина терма жамоаси пеналтилар сериясида Нидерландияни мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди ва у ерда Хорватияга қарши майдонга тушади. Учрашув 13 декабрь куни бўлиб ўтади.
Муштарий Ғаниева
LiveБарчаси