Месси ПСЖни тарк этиш ниятида эмас – ОАВ
Спорт
−
20 Апрель 2022
3293ПСЖ футболчиси Лионель Месси келаси мавсумда ҳам Париж клубида ўйнашда давом этади. Бу ҳақда “Мundo Deportivo” нашри хабар берди.
Мессининг ПСЖ билан шартномаси тугашига яна бир йил қолди. Аммо матбуаот тинимсиз равишда Леонинг ПСЖда бахтли эмаслиги ва у жамоадан кетиш ниятида эканлиги ҳақида ёзмоқда.
Манбага кўра, ПСЖ клуби раҳбарияти Мессининг келажаги ҳақидаги тахминлардан ҳайратда қолган. Сабаби, аргентиналик футболчи ҳеч қачон ПСЖдан кетиш ҳақида ўйламаган.
Бугун, 20 апрель куни “ПСЖ” “Анже” билан ўйнайди. Мессининг бу ўйинда иштирок этиши сўроқ остида. Ушбу ўйинда парижликлар ғалаба қозонишса, Лига 1 нинг 2021/2022 йилги мавсумида расман чемпионликни қўлга киритишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Месси 2021 йилнинг ёзида “Барселона”дан ПСЖга ўтган эди. 34 ёшли аргентиналик ҳужумчи жорий мавсум Франсия чемпионатда 20 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди. Унинг француз клуби билан шартномаси 2023 йилда якунига eтади.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси