Месси Парижда, Яхшибоев Мадридда: ярим тунда нималар бўлиб кетди? 

Спорт

image

Чемпионлар Лигаси 2-турида турнир дебютанти Молдованинг “Шериф” жамоаси Испаниянинг “Реал Мадрид” клубига қарши меҳмонда баҳс олиб борди. Ушбу учрашувда қироллик клуби 1:2 ҳисобида ўз уйида енгилди.

Дастлаб, ўйиннинг 25-дақиқасида ўзбекистонлик футболчи Жасур Яхшибоев “Реал” даврозасини қўриқлаётган Куртуага гол урди ва шу тариқа ҳисоб очилди. Аммо ҳужумчи 57-дақиқада жароҳат олиб, майдонни тарк этди.

Ҳисобни Бензема 65-дақиқада тиклаган бўлса, 89-дақиқада Тилль томонидан киритилган супер гол эвазига турнирда илк бош иштирок этаётган “Шериф” ғалабани қироллик клубидан тортиб олди.    

Бундан ташқари, кеча ярим тунда франциянинг ПСЖ жамоаси Англиянинг “Манчестер Сити” клубига қарши баҳс олиб борди. Ушбу учрашув нафақат парижликларнинг ғалабаси билан, балки Мессининг ПСЖ сафидаги илк голи билан эсда қоларли бўлди. 

Ўйиннинг 8-дақиқасида Гай томонидан ҳисоб очилган бўлса, аргентиналик форварднинг 76-дақиқада “Сити” дарвозасига киритган тўпи ўйинга якун ясада. Парижликлар 2:0 ҳисобида шаҳарликлардан устун келди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

560

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг