Месси Хулиан Алварес ўйинини юксак баҳолади
Спорт
−
16 декабр 2022 4325 1 дақиқа
Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси ҳужумчи Хулиан Алвареснинг терма жамоага қўшган ҳиссаси ҳақида ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда "Yevro Futbol" нашри хабар берди.
"Турнир давомида Алварес қойилмақом ўйин кўрсатди. Айниқса, Хорватияга қарши ўйинда. У ҳар бир тўп учун курашди, голли вазиятлар яратди. У ажойиб йигит. Алварес ҳозирги мундиалда бизни ҳайратлантира олди. У бу учун хизмат қилди", дейди Аргентина терма жамоасининг 35 ёшли етакчиси.
Таъкидлаш жоиз, Месси ва Килиан Мбаппе жаҳон чемпионати тўпурарлари рўйхатида биринчи ўринни эгаллаб турибди (бешта гол), Хулиан Алварес эса тўртта гол билан ПСЖ юлдузларидан кейин жойлашган.
Муштарий Ғаниева
Live
Барчаси