Месси кейинги йилдан велосипед сотмоқчи
Спорт
−
25 ноябр 2024 8222 1 дақиқа
“Интер Майами”нинг аргентиналик сардори Лионель Месси велоспорт бозорига киришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Relevo” хабар берди.
Манбага кўра, 37 ёшли аргентиналик велоспортнинг ашаддий ишқибози ва яқин ойларда ўзининг шахсий велосипедини сотувга чиқармоқчи.
Месси компаниясига тегишли велосипедлар жаҳон даражасидаги машҳур велосипедчи билан ҳамкорликда чиқарилади. Бу дунёдаги энг яхши велосипедлар билан таққосланадиган премиум мослаштирилган модель бўлади.
Месси велосипедларининг расман қачон чиқиш санаси ҳозирча номаълум, аммо футболчи 2025 йилда велобозорга қадам қўйишни режалаштирмоқда. Велосипедларнинг нархи 10 дан 15 минг еврогача баҳоланиши кутилмоқда.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август