Месси “футбол қироли”ни ортда қолдирди

Спорт

image

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси UEFA Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 6-турида “Брюгге” дарвозасини икки бор ишғол этди. Бу унинг фаолиятида расмий ўйинлардаги 757 ва 758-голлари сифатида тарихга ёзилди. Етти карра “Олтин тўп” соҳиби ушбу натижа бўйича “футбол қироли” Пелени (757) ортда қолдирди.

Мессидан олдинда “Манчестер Юнайтед”нинг 36 ёшли португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду бормоқда. Унинг ҳисобида расмий учрашувларда киритилган 801 гол мавжуд.

Бундан ташқари, Лионель Месси ЕЧЛда 38-жамоа дарвозасини ишғол этди ва Роналдуга тенглашиб олди.

Эслатиб ўтамиз, афсонавий бразилиялик футболчи Пеле ўзининг Instagram саҳифасида Мессини “Олтин тўп”ни қўлга киритгани билан табриклаган эди.

Маълумот учун, 34 ёшли аргентиналик футболчи жорий мавсум ПСЖ сафида 14 та ўйинда майдонга тушган ва 5 та гол уриб, 3 та голли узатмани амалга оширган.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Месси ПСЖ Роналду Пеле UEFA Чемпионлар лигаси

Баҳолаганлар

301

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг