Месси февраль ойининг энг яхши футболчиси бўлди

Спорт

image

Каталониянинг "Барселона" клуби футболчиси Лионель Месси Ла лига доирасида февраль ойининг энг яхши футболчиси, дея эътироф этилди.

32 ёшли аргентиналик футболчи Ла лигада февраль ойида рақиблар дарвозасига 4 та тўп киритган ва 6 та голга ассистентлик қилган. Месси бу совринни ушбу мавсумда иккинчи бор қўлга киритмоқда. У бундан аввал ўтган йили ноябрь ойида Испания чемпионатининг энг яхши футболчиси, дея эътироф этилганди.

Маълумот ўрнида, Лионель Месси жорий мавсумда "Барселона" таркибида 21 учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 18 маротаба ишғол қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Лионель Месси Ла лига

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг