Месси фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин
Спорт
−
20 Декабрь 2024 4776 1 дақиқа
“Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси Америка жамоасини тарк этиб, “Манчестер Сити”га ўтиши мумкин. Бу ҳақда “Tuttosport” хабар берди.
Манбага кўра, “шаҳарликлар” бош мураббийи Пеп Гвардиола аргентиналик футболчининг трансферига жуда қизиқмоқда. Испаниялик футболчи Англия жамоаси ўйинини яхшилаш мақсадида Мессини мавсум охиригача ижарага олмоқчи.
Қайд этилишича, “Интер Майами”нинг эгаси Дэвид Бекхем Англияда ўзини синаб кўрмоқчи бўлса, футболчини қўйиб юборишга тайёр.
37 ёшли Лионель Месси 2023 йилнинг ёзида Франциянинг ПСЖ клубидан эркин агент сифатида “Интер Майами”га ўтган эди. Бу вақт ичида аргентиналик футболчи клуб сафида 39 та ўйин ўтказиб, 34 та гол урдива 19 та голли узатмани амалга оширган.