Месси ҳар қандай позицияда ўйнай олади – Почеттино
Спорт
−
28 Октябрь 2021
2747ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоанинг тактикаси ҳақида гапирди ва Лионель Мессининг ҳаракатларига юқори баҳо берди.
Аргентиналик мутахассис франциялик журналистларнинг Месси нима учун ўнг қанотда ўйнаётгани ҳақидаги саволига:
“Биз кўплаб ўзгаришларга эга асосий тизим устида ишлаяпмиз ва ўйинчиларга ҳужум ва ҳимоя ҳаракатларини тушунтирамиз. Аслида уларнинг вазифалари тўпнинг қаерда эканлигига боғлиқ. Ҳужумда футболчиларга муайян ҳаракат эркинлигини берилади. Месси учрашувни ўнг қанотда бошлаши, шунингдек, марказда ўйнаши, ҳатто ортга қайтиши мумкин. Лео – дунёнинг энг яхши футболчиси, жамоага ёрдам бериш учун ҳар қандай позицияда ўйнай олади”, дея жавоб берган Почеттино.
Эслатиб ўтамиз, Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Луис Суарес 2021 йилги “Олтин тўп” учун асосий фаворит Лионель Месси эканини айтиб ўтганди.
Маълумот учун, Месси жорий мавсум ПСж сафида 7 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 3 марта ишғол этган.