Меркель Украинадаги урушни ҳал қилишда қатнашишни рад этди
Олам
−
28 Декабрь 2022
5601Германиянинг собиқ канцлери Ангела Меркел Украинадаги можарони ҳал қилишда иштирок этишни рад этди. Италиянинг “Sette” газетасига берган интервьюсида “бу масала кўтарилмаганини” айтиб ўтди.
Сиёсатчи Украина уруш қандай якунланишини аниқ билмаслигини ҳам тан олди. Лекин бу борадаги тахминларини айтиб ўтди.
“Бир кун келиб бу уруш музокаралар билан тугайди. Урушлар музокаралар столида якун топади”, дея ишонч билдирди собиқ канцлер.
Шу билан бирга, Меркель ўзи истамайдиган “мажбурий тинчлик” ҳамда “очиқ ва дўстона суҳбат” ўртасида фарқ борлигини қўшимча қилди.
“Бу ҳозирги каби урушнинг олдини олишга ҳаракат қилиш ҳақида эди. Бу натижа бермагани уриниш нотўғри бўлганини англатмайди”, дейди у.
Меркель 2008 йилда НАТО Украина ва Грузиянинг қўшилиши хато бўлди, деган фикрни билдирди. Унинг таъкидлашича, бу Россиянинг реакцияси нуқтаи назаридан ҳам, НАТОнинг ўзи учун ҳам бундай қарорга келиши оқибатларни ҳисобга олмади.
Собиқ канцлер, шунингдек, декабрь ойи бошида Германиянинг “Die Zeit” газетасига берган интервьюсида билдирган Минск келишувларига баҳосини ҳам тасдиқлади.
“2014 йилги Минск келишувлари Украинага вақт беришга уриниш эди. Украина бу даврдан бугунги кундагидек кучлироқ бўлиш учун фойдаланди. 2014-2015 йилларда бу давлат бугунгидек эмас эди. Ва ўша пайтда НАТО Украинага бугунгидек кўп ёрдам бера олишига шубҳа қиламан”, дейди Меркель.
Соҳиба Комиловна
LiveБарчаси