Меркель Байден билан жиддий масалаларни гаплашиб олди
Олам
−
26 Январь 2021
4190Германия канцлери Ангела Меркель АҚШ Президенти Жо Байден билан телефон орқали суҳбатлашди, Меркел АҚШнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Париж келишувига қайтишини мамнуният билан кутиб олди, дейди Германия Ҳукумати вакили Штеффен Зайберт.
Меркель Байденни Президент лавозимига киришгани билан табриклаган ва Европа ҳамда трансатлантик шериклар билан биргаликда халқаро муаммоларни ҳал қилишга тайёрлигини билдирган.
“Канцлер ва АҚШ Президенти коронавирус пандемияси билан курашиш учун кўпроқ халқаро саъй-ҳаракатлар зарурлиги тўғрисида келишиб олди. Шу нуқтаи назардан кацслер АҚШнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига қайтишини мамнуният билан қабул қилди”, дейилади баёнотда.
Шунингдек, раҳбарлар ташқи сиёсий масалалар, хусусан Афғонистон ва Эрон масалаларига тўхталиб ўтган.
Канцлер Байденни пандемия билан боғлиқ вазият имкон бериши билан Германияга ташриф буюришга таклиф қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь