Менинг юрагим Киевда дафн этилиши керак, у Украинага тегишли – Саакашвили 

Олам

image

Грузиянинг собиқ Президенти Михаил Саакашвили ўзини Украинада дафн қилинишини исташини айтди. Бу ҳақда RGRU нашри хабар берди. 

Бугун, 1 февраль куни Грузиянинг Тбилиси шаҳар судида собиқ президент Саакашвилининг соғлиги сабабли қамоқдан озод қилиш бўйича навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Суд залида шахсан иштирок эта олмаган Саакашвили хусусий Тбилиси клиникасидан видео қўнғироқ орқали мурожаат йўллаган. Сиёсатчи нутқини украин тилида етказиб, унинг гаплари судга таклиф қилинган таржимон ёрдамида етказилган.

“Менинг юрагим Киевда дафн этилиши керак, у Украинага тегишли”, дея таъкидлаган Саакашвили.

Нутқ тугагандан сўнг сиёсатчи украин ёзуви туширилган футболкасини кўтариб, ўзини қанчалик ёмон ҳис қилаётганини кўрсатишга ҳаракат қилган.

Маълумотларга кўра, суддан бир кун олдин Саакашвили тарафдори шифокорлар сиёсатчининг аҳволини ёмон деб баҳолаганини ва уни оддий палатадан реанимацияга ўтказганини маълум қилган эди. Аммо кўриниб турибдики, унинг ҳолати президентни судда иштирок этишига тўсқинлик қилмаган.

Маълумот учун, Саакашвили 2004-2013 йилларда кетма-кет икки муддат Грузия Президенти бўлган. Кейинчалик у Украинада ҳам турли лавозимларда ишлаган. Аммо Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко билан муносабатлари бузилиши натижасида унга берилган украин паспорти бекор қилинган. Владимир Зеленский президентликка сайлангач, Саакашвилига Украина фуқаролиги қайтариб берилди.  2021 йилнинг сентябрь ойида у Грузияга қайтиб келди ва ҳибсга олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Михаил Саакашвили

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг