Мен сеҳргар эмасманки, интернетни тезлаштириб юборсам – Олимжон Умаров
Жамият
−
21 Май 2021
6841Бугун, 21 май куни Тошкент беш ташаббус ҳаракати доирасида ёшларнинг Ахборот коммуникациялари ва технологиялари йўналиши вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув давомида Бош вазир маслаҳатчиси Олимжон Умаров йиғилганлар билан мулоқот вақтида кўпчиликка қизиқ бўлган мавзу – интернет тезлиги ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.
“Мен сеҳргар эмасман, интернет тезлигини ошириб юбора олмайман. Бироқ бу борада ишлар олиб борилмоқда, қиладиган ишлар бор ҳали”, дея таъкидлади у.
Олимжон Умаровнинг сўзларига кўра, сўнгги бир неча йил ичида интернет нархи арзонлашган. Сунъий йўлдош ҳақидаги саволга эса, у орқали интернет алоқа қиммат ва стабил эмас. Энг барқарор интернет – оптик толали алоқа орқали.
“2015 йилда бутун республика бўйлаб 2 минг километр узунликдаги оптик толали кабеллар тортилди, жорий йилда – 50 минг км. кабел тортиш режалаштирилган. 1 июндан бошлаб алоқа операторлари учун интернет нархи ўзгаради, нархлар яна 15 фоизга пасаяди. Яна бир муҳим жиҳат. Илгари “тезлик 4 мб.гача” деб ёзишарди. Энди ўша “гача” деган жойи бўлмайди. Агар сиз интернет учун 100 минг сўм тўласангиз, сиз хизматларнинг бутун ҳажми учун тўлаган бўласиз. Агар секундига 10 мб. ёзилган бўлса, демак, худди шунча тезлик бўлиши керак”, дея қайд этди Умаров.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент беш ташаббус ҳаракати доирасидаги фестиваль 21–25 май кунлари давом этади.
LiveБарчаси