Мен Путиннинг пиёдасиман – Қодиров танқидчиларга жавоб берди
Олам
−
09 Апрель 2020
13730Россия Федерацияси таркибига кирувчи Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров ижтимоий тармоқларда унинг коронавирусга қарши кўраётган чораларини танқид қилганларга жавоб қайтарди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
“Тугмали қаҳрамонлар”га мурожаат қиляпман: агар мен бирор нарса десам ва қилсам, республика манфаати учун қилинаётган бўлади... Бизни ўз ҳолимизга қўйинг.
Мен Путиннинг пиёдасиман. Сиз кимсиз? Қандай мамлакатда яшаяпсиз, сизнинг болаларингиз қаерда ишлаяпти, маош, пенсия, нафақа оляпти? Буларнинг барини сизга давлат ва Президент беряпти... Ҳудди алоҳида давлатда яшаётгандек, ҳудди сизда Россия байроғи эмас”, деган Қодиров.
Гап шундаки, Рамзан Қодиров коронавирус инфекциясига қарши чоралар доирасида Чеченистонга кириш ва чиқишни тақиқлаб қўйди. Фақатгина дори-дармон ва озиқ-овқат олиб киришга рухсат берилди.
Шундан сўнг, РФ Президенти Владимир Путин мамлакат субъектлари ўз хоҳиши билан чегараларни ёпиши мумкинмаслигини айтиб чиқди. Бунинг ортидан ижтимоий тармоқларда Қодиров муҳокамалар марказида қолди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь