Мен Махачевни нокаут қила оламан – Жастин Гетжи

Спорт

image

Америкалик UFC жангчиси Жастин Гетжи енгил вазнда UFC чемпиони Ислом Махачевни нокаутга учратиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда спортчи “TMZSports” YouTube каналига берган интервьюсида айтиб ўтди.  

“Менимча, бу жанг икки томон учун ҳам қийин бўлади. Нима бўлган тақдирда ҳам у чемпион ҳисобланади. Мен Махачевга қарши мукаммал жанг ўтказишим керак. Бу жангда устунликка эга бўлишим учун биринчи навбатда ўзимдаги чидамлиликни ривожлантиришим керак бўлади. Мен уни нокаут қила оламан деб ўйлайман. Ҳар қандай одамни нокаутга учрата оламан”, дейди Гетжи. 

Маълумот учун, 34 ёшли Гетжи MMAда умумий 28 та жанг ўтказиб, баҳсларнинг 24 тасида ғалабага эришган. 4 та жангда эса америкалик спортчи мағлубиятга учраган. Махачев эса MMAда 25 та жанг ўтказиб, фақатгина 1 та баҳсда имкониятни бой берган.

Эслатиб ўтамиз, Махачев ҳозирда P4P (вазн тоифасидан қатъий назар энг яхши жангчилар рейтинги)да 3-ўринда бормоқда. P4P'да оғир вазн тоифасида UFC чемпиони америкалик Жон Жонс етакчилик қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жастин Гетжи Ислом Махачев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг