“Мен бўлмаганимда қамоқда бўлардинг”. Трамп Нетаньяхуни ҳақорат қилди

Олам

image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху билан телефон орқали мулоқот чоғида уни кескин танқид қилиб, “ақлдан озган” деб атаган. Бу ҳақда манбаларга таяниб, “Axios” нашри хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, Трамп суҳбат давомида Нетаньяхуга нисбатан қўпол иборалар ишлатган.

“Агар мен бўлмаганимда, сен қамоқда бўлардинг. Энди эса ҳамма сендан нафратланади. Шу сабабли Исроилдан ҳам нафратланишмоқда”, деган Трамп.

Манбаларнинг таъкидлашича, АҚШ Президенти Нетаньяҳунинг Яқин Шарқдаги ҳаракатлари, хусусан, Ливандаги ҳарбий амалиётлардан норози бўлган. Трамп Исроилнинг зарбалари тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга сабаб бўлаётгани ҳамда айрим ҳолларда “Ҳизбуллоҳ” қўмондонларини йўқ қилиш учун бутун бинолар вайрон қилинаётганидан хавотир билдирган.

Шунингдек, у Исроилнинг Ливандаги ҳаракатлари мамлакатнинг халқаро майдондаги яккаланишини янада кучайтириши мумкинлигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Исроил ва Ливан ўртасидаги можарони юмшатишга қаратилган янги ташаббусни илгари сурганди. У сўнгги 48 соат ичида Ливан Президенти Жозеф Аун ва Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху билан музокаралар ўтказган.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Ливан Биньямин Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг