Мен ҳеч қачон “Реал”да ўйнамаган бўлардим – Рафинья
Спорт
−
21 феврал 2023 5266 1 дақиқа
Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Рафинья унга қайси футбол клубларининг ўйин услуби кўпроқ маъқул бўлишини айтди. Бу ҳақда “Onefootball” хабар берди.
“Мен ҳеч қачон “Реал”да ўйнамаган бўлардим. Испанияда менга “Барселона” ёқади, хорижда эса ПСЖ ва “Арсенал”нинг ўйинларини кузатаман. Албатта, Месси билан ўйнашни хоҳлайман. Мен унинг “Барселона”га қайтиб, биз билан ўйнашини истардим”, дейди Рафинья.
Рафинья “Барселона” сафида 2022 йилнинг ёзидан буён тўп суради. Футболчининг клуб билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. “Transfermarkt” портали футболчининг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Бразилиялик футболчи жорий мавсумда 21 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва худди шунча голли узатмани амалга оширди. У Европа Лигаси доирасидаги битта ўйинда гол урди ва битта голга ҳаммуаллифлик қилди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август