Мен ҳам қишлоқда ўсганман, бобомиз эрталабдан ишлатарди – Шавкат Мирзиёев

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти акс этган “Махсус ракурс” кўрсатувининг навбатдаги сонида Президентнинг Тошкент вилояти Чиноз туманидаги Эшонобод маҳалласига ташрифи ҳам ўрин олди. Унда Президент болалигини эслаб, одамларни меҳнат қилишга чақирди.

“Мен ҳам қишлоқда ўсганман. Эрталаб соат 6 дан бошлаб, бобомиз, бувимиз уйғотиб ишлатар эди. Хонадонларимизда ҳар хил экинлар экиш йўқ, уйнинг олдини чиройли қилиб ҳайдаб қўйиш йўқ, зовурларимизни тозалаш йўқ. Уйимизни оқлаб қўйсак бўладими? Қилмаймиз. Бизга бўлаверади, деб ўрганиб қолганмиз. Бўлмайди бизга”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, Президент одамларнинг томорқа ва хонадонга бўлган муносабатларини ўзгартиришга чақирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

422

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг