Мелиқўзиевнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси аниқ бўлди 

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиев навбатдаги жангини америкалик Алантез Фоксга қарши ўтказади. Бу ҳақда Мелиқўзиев ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.

Мелиқўзиев-Фокс жанги 7 октябрь куни Лас-Вегас шаҳридаги “Cosmopolitan” аренасида ўтказилади. 

Маълумот учун, Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксда умумий 12 та жанг ўтказиб, тўқнашувларнинг 11 тасида зафар қучган, 1 та жангда эса имкониятни бой берган. 31 ёшли Фокс эса профрингда 28 та ғалаба қайд этган, 4 марта мағлубиятга учраган. Америкалик чарм қўлқоп устаси 1 та жангида дурангга имзо чеккан.

Ўзбекистонлик боксчи охирги жангини яна бир америкалик спортчи Габриэль Росадога қарши ўтказиб ғалабага эришганди. Алантез эса охирги жангида канадалик Эрик Базинянга ютқазган.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Бектемир Мелиқўзиев Габриэль Росадо Алантез Фокс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг