ХТВ: Наманганда 54 мактаб ўқитувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилинганини текширяпти
Жамият
−
03 Июль 2019
4085Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Косонсой туманида мактаблар ўқитувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилингани ва бетон қуйишга олиб чиқилгани ҳақида маълумотлар тарқалди.
Халқ таълими вазирлиги мазкур ҳолат бўйича расмий ахборот бериб, Наманган вилояти, Косонсой туманида жойлашган 54 та мактаб ўқитувчиларини мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳақидаги хабарларни ўрганилаётганини маълум қилди.
“Вазирликнинг Ҳуқуқий-назорат хизмати ходимлари мазкур хабарларни ўрганиб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги доирасида ушбу вазиятга йўл қўйганларга чора кўради”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Халқ таълими вазирлиги ўқитувчиларнинг шикоятларини қабул қилувчи виртуал инспекторни ишга туширган. Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилганида, ҳуқуқлари бузилганда ёки турли тўловларга мажбурланган ҳолатларда ovoz.uzedu.uz сайти ёки +998 99 988 10 06 телефони ва Telegram рақамига мурожаатларини юборишлари мумкин.