Агар Путин Мексикага борса, ҳибсга олинмайди
Олам
−
09 Август
6551Мексиканинг амалдаги Президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор Украинанинг агар Россия раҳбари жорий йилнинг октябрь ойида Мехикода бўлиб ўтадиган янги давлат раҳбари инаугурациясида иштирок этса, Владимир Путинни ҳибсга олиш ҳақидаги илтимосини рад этди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.
"Биз буни қила олмаймиз. Бу бизнинг ишимиз эмас", дейди амалдаги Президент.
Мексиканинг Украинадаги элчихонасининг 7 августдаги баёнотида келтирилган сўровда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Халқаро Жиноят Суди томонидан чиқарилган ҳибсга олиш ордерига ишора қилинган.
“Умид қиламизки, Мексика ҳукумати Владимир Путин ҳарбий жиноятчи эканлигини ва уни ҳибсга олиш учун ордери борлигини билади”, дейилади баёнотда.
Шейнбаум жамоаси эса Россия Президентини инаугурация маросимида иштирок этишга таклиф қилди ва шу ҳафта бошида у Мексика билан дипломатик алоқада бўлган барча давлатларга дипломатик хабарнома юборганини таъкидлади.
Маълумот учун, июнь ойида Путин Шейнбаумни сайловдаги ғалабаси билан табриклаб, Мексикани “Россиянинг Лотин Америкасидаги тарихий дўстона ҳамкори” деб атаган эди.
Зебо Туробжонова
LiveБарчаси