Мексикадаги самолёт ҳалокатида ҳеч ким омон қолмаган
Жамият
−
07 Май 2019
5960Самолётнинг ҳалокатига ноқулай об-ҳаво ва яшин уриши сабаб бўлганлиги айтилмоқда.
Bombardier Challenger 601 самолёти Мексика шимолидаги Коауила штатида қулаб тушган. Бортда бўлган экипаж аъзолари ва йўловчиларнинг барчаси ҳалок бўлган. Даҳшатли фожеада қурбон бўлганлар сони 13 нафарни ташкил этади. Бу ҳақда душанба куни Жамоат хавфсизлиги вазирлиги маълум қилган.
Ҳалок бўлганларнинг 3 нафари экипаж аъзоси ва 10 нафари йўловчилар бўлган. Самолёт Коауила штати, Окампо муниципалитетидаги учиш қийин бўлган тоғ ҳудудига қулаган.
Ҳукумат воқеа юзасидан терговни бошлаган. Дастлабки маълумотларга кўра, самолётни яшин урган ва учувчи фавқулодда қўнишга мажбур бўлган.
Ҳалокатга учраган самолёт йўловчилари мексикалик боксчи Саул Альвареснинг 5 май куни Лас-Вегасда ўтказган жангидан сўнг Нуэво-Леон штати Монтеррей шаҳрига қайтиб келаётган бўлган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь