Мексикада трейлер ағдарилиши оқибатида 50 га яқин одам ҳалок бўлди
Олам
−
10 Декабрь 2021 8113 1 дақиқа
Мексиканинг Чиапас штатида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида 49 киши ҳалок бўлди, яна 58 киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда штат маҳаллий ҳокимяти хабар бермоқда.
Чиапас штати фуқаролик муҳофазаси агентлиги раҳбари Луис Мануэл Гарциянинг маълум қилишича, Лотин Америкасидан 100 дан ортиқ муҳожирни олиб кетаётган трейлер кескин бурилишда ағдарилиб кетган. Ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.

Шунингдек, барча жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага етказилган.
“Infobae” порталининг хабар беришича, трейлерда Марказий Америкадан АҚШга кетаётган гватемалалик муҳожирлар бўлган.
Озода Чориева
Live
Барчаси