Мексикада наркоборон ўғлининг ҳибсга олиниши тартибсизликларга сабаб бўлди
Олам
−
10 Январь 2023
7190Мексика ҳукумати наркобарон Хоакин Гусман ўғлининг ҳибсга олиниши оқибатида юзага келган зўравонликлар авж олганидан сўнг, Синалоа штатида хавфсизлик чораларини кучайтиришга қарор қилди. Мудофаа вазирлиги 9 январь куни кечқурун эълон қилган баёнотида 1500 нафар ҳарбий хизматчи республиканинг шимоли-ғарбий минтақасига етиб келганини маълум қилди.
“Уларнинг асосий вазифаси қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ва уюшган жиноий жамоалар аъзоларини ҳибсга олиш ва бунда инсон ҳуқуқларини тўлиқ ҳурмат қилган ҳолда ҳокимият билан ҳамкорлик қилишдан иборат”, дейилади баёнотда.
Аввалроқ штатдаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига қуруқликдаги қўшинларнинг жами 3,5 минг аскар ва офицерлари, шунингдек, денгиз пиёдалари ва Миллий гвардия жангчилари жалб қилинган.
Эслатиб ўтамиз, “Синалоа” наркокартелининг собиқ раҳбари Овидио Гусман Лопеснинг 5 январь куни Кулиакан штати пойтахтида қўлга олинди. Шундан сўнг кўчаларда отишмалар бошланди, қуролланган тинч аҳоли хавфсизлик кучларига ҳужум қилди ва ёнаётган машиналар билан йўлларни тўсиб қўйди. Қуролли тўқнашувлар вақтида ҳужумчилар Мексика ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита вертолёти ва самолётига, шунингдек, Aeromexico авиакомпанияси бортига зарар етказишга муваффақ бўлган. Расмий маълумотларга кўра, 10 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган, 19 нафар жиноятчи йўқ қилинган, ҳокимият вакиллари эса 20 дан ортиқ одамни ҳибсга олишга муваффақ бўлган.
5 январь куни кечқурун Гусман Лопес Мехико шаҳридаги Алтиплано максимал хавфсизлик қамоқхонасига олиб кетилди. “Синалоа” наркокартелига алоқадор бўлган гуруҳ раҳбарини АҚШга экстрадиция қилиш сўралмоқда, у ерда у кокаин, метамфетамин ва марихуана тарқатиш бўйича тил бириктирганликда айбланмоқда.
LiveБарчаси