Мексикада ҳарбий вертолёт қулаши оқибатида 14 киши ҳалок бўлди
Олам
−
16 Июль 2022 5651 1 дақиқа
Мексика шимолидаги Синалоа штатида мамлакат ҳарбий-денгиз кучларига қарашли Black Hawk вертолёти ҳалокатга учради. Оқибатда 14 киши ҳалок бўлди.
Маълумотларга кўра, вертолёт бортида жами 15 киши бўлган, улардан бири тирик қолган, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Офат сабаблари ва бошқа тафсилотларини ўрганиш бўйича суриштирув ишлари бошланган.
Ҳарбий-денгиз кучлари ҳисоботида таъкидланишича, бахтсиз ҳодиса наркобарон Рафаэль Каро Кинтеронинг 15 июль куни худди шу провинцияда ҳибсга олиниши билан боғлиқ эмас.
Мексика ҳарбий-денгиз кучлари 1985 йилда АҚШнинг гиёҳванд моддалар агентини ўлдирганликда айбланиб қамалган ва кейин қочиб кетган Кинтерони қўлга олганини маълум қилди. Наркобароннинг ҳибсга олиниши денгиз флоти хабарида “Мексика ва Америка ҳуқуқ-тартибот идораларининг йирик ғалабаси натижаси” деб аталган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь