Мексика орқали АҚШга киришга уринаётган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
Олам
−
03 Январь 2023
15041Америка Қўшма Штатларининг Тошкентдаги элчихонаси Мексика орқали АҚШ ҳудудига кириш билан боғлиқ саволларни қабул қилаётганини маълум қилиб, ўзбекистонликларга огоҳлантириш билан чиқди.
Элчихона расмийлари ноқонуний йўл билан АҚШ ҳудудига киришга уринаётган шахслар ўз ҳаётларини жиноятчилик, одам савдоси ҳамда молиявий фирибгарлик қурбонига айланиш хавфи остига қўйишлари ҳақида огоҳлантирди.
“Ноқонуний йўл орқали АҚШга келиш ҳеч қачон хавфсиз бўлмаган. Мигрантларни АҚШга хавф-хатарлар остида ноқонуний тарзда миграция қилишдан кўра, ҳудудга киришнинг қонуний йўлларини излаб топишларига чорлаб қоламиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023