Мексика муддатидан аввал плей-оффга чиқди
Спорт
−
08:03 6261 1 дақиқа
Бугун, 19 июнь куни 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг “А” гуруҳида Мексика ва Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги 2-тур учрашуви якунланди. Мексиканинг Сапопан шаҳридаги “Акрон” стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва муддатдан аввал плей-оффга чиқди.
Учрашувдаги ягона гол 50-дақиқада киритилди. Жанубий Корея дарвозабонининг қўпол хатосидан унумли фойдаланган мексикалик ҳимоячи Луис Ромо рақиб дарвозасини ишғол қилди ва жамоасига муҳим уч очко келтирди.
Эслатиб ўтамиз, биринчи турда Мексика Жанубий Африка Республикасини 2:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Жанубий Корея Чехия устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Икки турдан сўнг олти очко жамғарган Мексика терма жамоаси муддатидан аввал гуруҳда биринчи ўринни кафолатлади.
Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи 11 июндан 27 июнгача давом этади. Жамоалар ўзаро бир мартадан тўқнаш келади. Плей-офф босқичига ҳар бир гуруҳдан дастлабки икки ўринни эгаллаган терма жамоалар ҳамда учинчи ўринни олган саккизта энг яхши жамоа йўл олади.
Live
Барчаси