Меган Марклнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан текширув ўтказилади 

Олам

image

Аввалроқ, Сассекс герцоги Гарри ва унинг рафиқаси Меган Маркл қироллик саройи амалдорларининг туҳматидан азият чекканини маълум қилганди. 

Марклнинг сўзларига кўра, ОАВда унинг ёрдамчиларига нисбатан ёмон муносабати ҳақида хабарлар пайдо бўлган.  

Букингем саройи Сассекс герцогиняси Меган Марклнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан ходимларнинг шикоятлари бўйича текширувни учинчи томон юридик фирмасига топширади. Бу ҳақда "The Times" маълум қилган.

Таъкидланишича, бу жуфтлик ва Букингем саройи ўртасидаги муносабатларни янада мураккаблаштиради. 

Манбаларга кўра, "энг ёмон ҳодисалар" тергов натижасида пайдо бўлиши мумкин. 

Таъкидланишича, Сассекс герцог ва герцогиняси ушбу жараёнга жалб қилинмаслиги мумкин. 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 2 март куни "The Times" газетаси Сассекс герцоги ва герцогиняси Матбуот котиби сифатида ишлаган Жейсон Кнауфнинг 2018 йилги электрон почтасидан парчаларни эълон қилган.  

Уларда Кнауф Марклнинг сарой ходимларига нисбатан безорилигидан шикоят қилган.  

Унга кўра, у икки ишчини "овлаб", уларни "ишдан бўшатишга мажбур қилган".


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

73

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг