Медведев Украина бўйича янги музокаралар шартини айтди
Олам
−
18 Январь 2023
16190Украина бўйича музокаралар учун Россияга янги ҳудудларнинг киришини тан олиш ёки “сўзсиз қабул қилиш” ва янги халқаро қоидаларни яратиш талаб этилади. Бу фикрни бугун, 18 январь куни Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари Дмитрий Медведев ўзининг Telegram-каналида билдирди.
“Янги музокаралар халқаро ҳуқуқ тамойилларини ягона тушунишни эмас, балки иккита ҳуқуқий жиҳат бўйича келишувни талаб қилади. Биринчидан, бу (ёки ҳеч бўлмаганда) Украинанинг собиқ ҳудудлари аҳолисининг ўз тақдирини ўзи белгилаши натижаларини тан олиш (ёки ҳеч бўлмаганда сўзсиз қабул қилиш), бугунги кунда Россиянинг ички қонунчилигида, унинг конституциясида ўз ифодасини топган. Иккинчидан, [бу] ҳозирги вазият ва келажакдаги халқаро муносабатлар учун мўлжалланган махсус халқаро нормаларни ишлаб чиқиш”, деб ёзган у.
Шу билан бирга, Медведев 1945 йилда БМТ Низомини тайёрлаш пайтида айнан шундай бўлганини таъкидлади. Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши раҳбари ўринбосарининг сўзларига кўра, аслида бу “jus cogens” ( (императив нормалар) тизимини тўлдирадиган янги халқаро қоидаларни яратишдир.
Ғарб сиёсатчилари музокаралар учун асос сифатида халқаро ҳуқуқ тамойилларини доимо тилга олишлари ҳақида гапирганда, Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши раисининг ўринбосари халқлар жамоат ҳуқуқининг универсал тамойилларининг муҳимлигини таъкидлади, бироқ айни пайтда муаммо доимо уларнинг талқинида бўлганлигини билдирди.
Унинг фикрича, БМТ Низомидаги етти тамойилдан камида иккитаси Россия ва душман давлатлар томонидан турлича тушунилади.
Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши раҳбари ўринбосарининг аниқлик киритишича, гап халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаши тамойили, шунингдек, халқаро мажбуриятларни, хусусан, Минск келишувлари нуқтаи назаридан виждонан бажариш тамойили ҳақида бормоқда.
LiveБарчаси