Медицина ривожланган мамлакатга болалар дори-дармонлари танқислиги хавф солмоқда
Олам
−
30 Апрель 2023
34522023 йилнинг кузига келиб, Германияда болалар дори-дармонлари бозоридаги кескин вазият янада ёмонлашиши мумкин. Бунинг оқибатида педиатрлар зарур дори-дармонлар етишмаслигига дуч келишади. Бу ҳақда Германия Соғлиқни сақлаш вазири Карл Лаутербахга мамлакат болалар ва ўсмирлар шифокорлари профессионал уюшмаси томонидан юборилган очиқ хатда келтирилган.
Аниқланишича, Франция, Австрия ва Швейцариядаги педиатрларнинг профессионал уюшмалари, шунингдек, Италиянинг Жанубий Тироль вилояти педиатрлари ассоциацияси ҳам ўз мамлакатлари соғлиқни сақлаш вазирларига шундай мурожаатлар билан чиққан.
“Бизнинг болаларимиз ва ёшларимизнинг соғлиғи дори-дармонлар етишмаслиги туфайли бутун Европа бўйлаб хавф остида. Тезкор, ишончли ва узоқ муддатли ечим керак!”, дейилади хатда.
Болалар ва ўсмирлар шифокорлари профессионал уюшмаси раҳбари Томас Фишбах болалар учун мўлжалланган антипиретик ва оғриқ қолдирувчи воситалар, шунингдек, антибиотик пенициллин етишмаслигига ишора қилган.
“Бир неча йил олдин бизнинг мамлакатларда болалар дори-дармонлари етишмаслиги ҳақидаги бундай сценарийни тасаввур қилиш қийин эди. Биз сиёсатчиларни Европадаги педиатрларнинг асосий эҳтиёжларини қондириш учун етарли миқдорда ишлаб чиқариш ва дори-дармонлар захирасини таъминлаш учун жавобгармиз”, дейилади очиқ хатда.