Меҳнат мигрантлари учун дунёдаги энг жозибали мамлакат аниқланди
Олам
−
04 Март 2021
136402020 йил охирида Канада меҳнат муҳожирлари учун энг жозибали мамлакатга айланди. Бу ҳақда BCG ва The Network томонидан ўтказилган “Жаҳон истеъдодлар бозорини таҳлил қилиш - жисмоний ва виртуал” тадқиқотига асосланиб хабар берилган.
“Канада меҳнат муҳожирлари учун АҚШдан ўзиб кетган энг жозибали мамлакатга айланди”, деб таъкидлаган тадқиқот муаллифлари.
Бундан ташқари, биринчи ўнталикка Австралия, Германия, Буюк Британия, Япония, Швейцария, Сингапур, Франция, Янги Зеландия кирган.
Шу билан бирга, сўров натижаларига кўра, иш учун бошқа мамлакатга кўчиб ўтишга қизиқиш пасайган.
Шундай қилиб, сўровномада 190 мамлакатдан иштирок этган 209 минг респондентлардан тахминан 50 фоизи бошқа мамлакатга кўчишга тайёр бўлган, 2014 ва 2018 йилларда бу кўрсаткичлар мос равишда 64 фоиз ва 57 фоизни ташкил этганди.
Хабарда айтилишича, ўтган йили меҳнат муҳожирлари энг жозибали мамлакатлар деб янги коронавирус инфекцияси пандемиясига қарши курашда энг яхши эканлигини исботлаган мамлакатларни билган.
“Энг машҳур иш ўринлари ўнталигида юқори даражага кўтарила олган деярли барча мамлакатларда коронавирус инфекциялари нисбатан кам бўлган”, дея таъкидлаган тадқиқотчилар.
LiveБарчаси