МЧЖларга облигациялар чиқариш ҳуқуқи берилди

Жамият

image

Кеча, 22 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади.

Ҳужжат билан “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва бошқа бир қатор қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган.

Мазкур чекловлар сўнгги йилларда муомаладаги корпоратив облигациялар сони ва ҳажмининг кескин камайишига сабаб бўлди. Қонун билан масъулияти чекланган жамиятларга облигациялар чиқариш ҳуқуқи берилди.

Ушбу қонуннинг қабул қилиниши мамлакатда бизнес юритиш муҳитини янада яхшилаш, республика иқтисодиётига аҳоли ва инвесторлар бўш маблағларини кенг ва фаол жалб қилиш, шу тариқа реал сектор корхоналарининг давлат кафолати ва банк кредитларига боғлиқлигини камайтириш (банк секторига юк камаяди), шунингдек, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтириш имконини беради.


Мақола муаллифи

Теглар

облигация МЧЖ

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг