Мбаппенинг отаси ўғли Камерун терма жамоасида ўйнаши учун ундан пора сўрашганини айтди

Спорт

image

Килиан Мбаппенинг отаси Вильфрид Мбаппе Жаҳон чемпионатларида ўғлининг Камерун терма жамоасида ўйнашини хоҳлаган. Аммо бунга ноқонуний кучлар тўсқинлик қилган. Бу ҳақда Вильфрид  “NewsDigest” нашрига берган интервьюси орқали хабар берди.

“Даставвал, мен ўғлимни асл ватаним терма жамоаси бўлган Камерун таркибида ўйнашини истаган эдим. Камерун Футбол федерациясига мурожаат қилганимда эса улардан бир киши ўғлим у ерда ўйнаши учун мендан пул талаб қилди. Ваҳоланки, улар айтган миқдордаги пул менда йўқ эди. Франция терма жамоаси эса бир тийин ҳам сўрамади”, дейди Килианнинг отаси.

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳам отасининг фикрини тасдиқлаб, бу ҳодиса Вильфриднинг Францияга кўчиб кетишига сабаб бўлганини айтиб ўтган.

“Мен камерунлик эмасман, французман. 2018 йил, фаолиятим бошида, мен эътибордан четдаги одам бўлганимда отам мени Камерун терма жамоаси таркибига олишларини сўраган. Аммо биз бу учун кўп миқдорда пул тўлашимиз керак бўлган. Отам бундан жуда хафа бўлиб Францияга кетган. 
Камерун эндиликда мени ўз таркибига чорламоқда. Аммо мен французман ва француз бўлиб қоламан. Франция менга ўзимни кўрсатишим учун имконият берди”, дейди 24 ёшли Мбаппе.

Маълумот ўрнида, Мбаппенинг отаси асли Камерундан, онаси эса жазоирлик. Килиан эса Парижда туғилган.

Муштарий Ғаниева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

212

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг