Мбаппенинг оиласи келаси ҳафтада Мадридга йўл олади

Спорт

image

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг оиласи келаси ҳафтада “Реал Мадрид” раҳбарияти билан музокаралар олиб бориш учун Испания пойтахтига боради. Бу ҳақда “Маrcа” нашри “ хабар берди.

Манбага кўра, учрашув франциялик футболчи келаси ёзда “Реал Мадрид” клубига ўтган тақдирда унинг имижи қандай бўлиши масаласини муҳокама қилишга бағишланади.

Килиан Мбаппенинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Маълумот ўрнида, Мбаппе жорий мавсумда ПСЖ сафида Лига 1 да 30 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди. Ҳужумчи, шунингдек, UEFA Чемпионлар лигасининг 2021/2022 йилги мавсумида саккизта ўйин ўтказди, олтита гол ва тўртта голли узатмани амалга оширди.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

66

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг