Мбаппега ПСЖ стадиони эшиклари ёпилиши мумкин

Спорт

image

ПСЖ франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппенинг жамоа уй стадионига келишини тақиқламоқчи. Бу ҳақда “Le10sport” хабар берди.

Манбага кўра, жамоа раҳбарияти футболчининг “Парк де Пренс” стадионида майдонга тушишини тақиқлаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Қайд этилишича, бу қарор футболчини Париж клубидан ажратиш йўлида ташланган катта қадам бўлади.

Қайд этиш жоиз, Мбаппе 2024/2025 йилги мавсум учун ПСЖ билан шартномани автоматик равишда узайтириш вариантидан воз кечди. У 2024 йилнинг ёзида эркин агентга айланади. 

24 ёшли форвард ўтган мавсум ПСЖ сафида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 29 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Килиан Мбаппе ПСЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг