Мбаппе январда “Реал” билан шартнома имзолайди

Спорт

image

Франция терма жамоаси ва ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе келаси трансфер ойнасида парижликлар сафини тарк этиши ойдинлашиб бормоқда.

Бир неча кун аввал иқтидорли ҳужумчидан парижликлар билан янги шартнома имзолашингиз мумкинми, деб сўрашганди. Мбаппе клубда мавсум охиригача қоламан, деган жавоб билан чекланганди.

Олдинроқ Килиан ёзда ПСЖ уни “Реал”га қўйиб юбормагани айтилганди. Ҳужумчи 2021/2022 йилги мавсум якунида парижликлар сафидан кетиши аниқ, чунки форварднинг шартномаси июнь ойининг сўнггида якунига етади.

“RmadridistaReal” журнали тахминан икки ойдан сўнг Килиан Мбаппе “Реал” билан дастлабки шартнома имзолаши ҳақида маълумотга тарқатди. Футболчи ва “қаймоқранглилар” ўртасидаги битим 1 июлдан кучга киради.

Айтиш жоизки, FIFA қоидаларига кўра, олти ой ёки ундан камроқ муддатда шартномаси тугайдиган футболчига бошқа клуб билан келишувни амалга ошириши мумкин.

Маълумот ўрнида, Килиан жорий мавсум Франция Лига 1 мусобақаси 12 учрашувида майдонга тушиб, 6 гол ва 6 голли узатма муаллифига айланган.

Жамшидбек Маҳмудов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг